UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  103 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Артём Филипосян: “Ўзбек клубларидан таклифлар бор” Янгиликлар

Артём Филипосян: “Ўзбек клубларидан таклифлар бор”

Ўтган мавсумни Таиланднинг “Прачуап” клубида ўтказган ўзбекистонлик футболчи Артём Филипосян айни пайт юртимизда таътилни ўтказмоқда.

Тажрибали ҳимоячига Суперлиганинг бир қатор клублари қизиқмоқда. Батафсил жавоб олиш мақсадида Филипосян билан интервью ташкил қилдик.

- Биринчи галда Таиланд чемпионатидаги фаолиятингиз ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...
- Таасуротлар яхши. Шароитлар, стадионлар, муҳлислар бари ажойиб. “Прачуап”да бир йил ўйнадим, барча учрашувларда майдонга тушдим. Жамоам билан мамлакат кубогини ютдик. Яратганга шукур мен учун ҳаммаси ижобий тугади.

- Таиланд чемпионатини Ўзбекистон Суперлигасидан устун жиҳатини сездингизми? Кучли томонларини кўра олдингизми?
- Мен Таиланд чемпионатини кучсиз демаган бўлардим. Шароитлар бўйича улар устунроқ, шуни бемалол айта оламан. Шунингдек, чемпионлик учун жуда кўп жамоалар кураш олиб боради. Ўзбекистонда 3 ёки 4 жамоада яхши шароитлар бор. У ерда эса барча клубларда. Шахсан мен Таиландда камчиликларни кўрмадим. Фақат футбол ҳақида ўйлаш кераклигини тушундим.



- Фаолиятингизни хорижда давом эттирасизми ёки Ўзбекистон чемпионатида?
- Ҳозирча “Прачуап” билан шартномам тугади. Ўзимиздан уч,тўртта клублардан таклифлар келиб тушяпти. Янги йилдан кейин ҳаммаси аниқ бўлади.

- Эшитшимизга қараганда “Суғдиёна” жиддий қизиқиш билдираётган экан...
- Таклифлар бор. Қолгани сир бўла қолсин. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Ўзбекистон чемпионатини баҳсларини кузатиб бордингизми? Сизда Суперлига 2019 қандай таассурот қолдирди?
- Гарчи узоқда бўлсамда, ҳар бир турни кўришга ҳаракат қилдим. Бу йил “Пахтакор” кучлилиги яққол сезилди.Бежиз улар учта совринни ўзиники қилишмади. Афсус,қолган клублар рақобатда ютқазишди. Мисол учун Таиландда чемпионлик учун кураш охирги тургача кечди. Интрига қизиқарли бўлди.



- 2015 йил “Бунёдкор”га қайтдингиз. Лекин нима учундир биринчи даврадаёқ жамоани тарк этдингиз. Бунга мураббий билан юзага келган зиддият сабаб бўлганми?
- Агар, 2015 йилни эсласангиз мавсум бошидаги учрашувларда асосий таркибдан жой олдим. ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмадик. Ушанда бош мураббий Сергей Лушчан эди. Тўғриси, кейин нега ундай бўлганига ишониш қийин. Балки, мураббий ёшларни ўйнатишни мақул кўргандир. Нима бўлган тақдирда ҳам мен ҳеч қачон ҳафа бўлмаганман. Чунки, бу-футбол. Фут болчи ҳамма нарсага тайёр бўлиши керак. Мен Лушчандан миннатдорман. Мураббийни ишига аралашиш мени ваколатимга кирмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика