Артём Филипосян "Олмалиқ" йиғинида
18 дек 2015 15:34
Янгиликлар
Артём Филипосян "Олмалиқ" йиғинида
2015 йилги мавсумни "Динамо"да тугатган ҳимоячи янги йилни "Олмалиқ"да бошлаши мумкин.
Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган Артём Филипосян 2015 йилги мавсумни "Бунёдкор"да бошлади ва илк даврада 9та учрашувда майдонга тушди. Ёзда "Динамо"га кўчиб ўтган ҳимоячи олий лигада 12та ўйинда иштирок этиб 1та гол урди.
Филипосян айни пайтда "Олмалиқ" клубининг машғулотларида қатнашмоқда. Ҳозирча унинг Игорь Шквирин жамоасида қолиши номаълум.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар