Артур "Ювентус"дан кетмоқчи

Alisher
19 янв 2022
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур Мело фаолиятини Туманли Альбионда давом эттирмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи учун Лондоннинг "Арсенал" клуби бош даъвогардир. Клублар ҳозирда трансфер шартлари борасида келишишмоқда.

Артур томонлар январдаги трансфер ойнаси сўнггига қадар келишувга эришишларига умид қилмоқда.

Бразилиялик жорий мавсум А Серия доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira