UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  2 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  7 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  7 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0

Артур Юнусов: "Вазифамиз - финалгача бориш" Янгиликлар

Артур Юнусов: "Вазифамиз - финалгача бориш"

Хабарингиз бор, айни кунларда Вьетнамда футзал бўйича Осиё Чемпионати давом этмоқда.
"D" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бу босқичдаги ўйинларни мағлубиятсиз якунлаб, 1-ўйин билан гуруҳдан чиқишни уддалади. Даставвал Қирғизистон билан ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд чемпионатни бошлаган ҳамюртларимиз кейинги ўйинда Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Японияга қарши ўйнаб 2:1 ҳисобида устун келди. Бу Ўзбекистон футзалчиларининг Япония устидан қозонган илк ғалабаси эди. Ушбу ғалабада "Локомотив" футзалчиларининг ўрни ҳам беқиёс бўлди.

Ўзбекистоннинг ҳар икки голига ҳам "Темирйўлчилар" муаллифлик қилди. Аввалига Андрей Шлёма ўзини кўрсатган бўлса, ўйин ниҳоясида Артур Юнусов термамиз ғалабасини таъминлади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда Жанубий Кореяга қарши партерга чиққан Ўзбеистон терма жамоаси аъзолари 3:0 ҳисобида рақибни енгди. Эътиборли жиҳати бу сафар ҳам голлардан иккитасини "Локо" футзалчилари киритди.

Ўтказилган учрашувлар ва умуман мусобақа ҳақидаги фикрларини билиш учун биз Артур Юнусов билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Артур, мусобақа қандай ўтяпти? Ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганми? Муҳит қандай?

- Чемпионат ажойиб ўтяпти. Ташкилий ишлар жуда юқори даражада йўлга қўйилган. Ҳаммаси яхши савияда. Бунинг ҳайрон қоларли томони ҳам йўқ. Чунки Вьетнам бундай мусобақаларни биринчи марта ўтказиши эмас. Уларда бу борада тажриба катта. Чемпионат атрофидаги муҳит ҳам зўр. Фақат биргина муаммо бор: жуда ва жуда иссиқ. Айниқса ўйинлар ўтказилаётган спорт мажмуалари ичи. Кондиционерлар ҳам ёрдам бермаяпти ўйин вақтида.

- Артур, мана сен ва Андрей Шлёма киритган голлар футзалимиз тарихидаги Япония устидан Осиё чемпионатларидаги илк ғалабамизни таъминлаб берди. Ўйиндан кейингини ҳиссиётларнинг ҳақида гапириб бер.

- О! Ҳиссиётларнинг чеки бўлмади у ўйиндан кейин! Эҳтиросларимиз ичимизга сиғмай кетди. Шу қадар хурсанд эдикки, уни ҳозир сўзлар билан ифодалаб ҳам бўлмайди. Япония терма жамоаси устидан биринчи ғалабага эриша олганмиздан фахрланамиз ва бу янада қувонч бағишлайди.

- Кейинги ўйинда Ливан устудан ғалаба қозонилса, бу - "Локомотив"нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини таъминлайди. Шу нарса ҳам "Локо" футзалчиларига қўшимча мотивация беряптими?

- Албатта! Бу қўшимча мотивация. Агар Чемпионлар Лигасига чиқмай қолиб кетсак алам қилади. Ахир биз бу йўлда икки йил меҳнат қилдик. Ҳозир эса бу вазифани бажариш ва ниҳоят Чемпионлар Лигасида иштирок этиш имкони бор. Шунингдек, "Локомотив" ўйинчилари энг муҳим голларни киритаётгани хурсанд қилади.

- Терма жамоа ушбу мусобақада ўз олдига қандай вазифа қўйган?

- Вазифамиз - финалга қалар етиб бориш. уни уддалашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Бироқ бу ишни амалга ошириш осон бўлмаслиги ҳам тушунарли. Буёғига фақат кучли рақиблар қолди. Ҳаммаси ҳам финалгача етиб бориш ва чемпионат ғолиби бўлишга интилади.

- Артур, сен ва терма жамоага кейинги ўйинларда ҳам муваффақият тилаймиз!

- Раҳмат! Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаб турган, бизга мухлислик қилаётган барчага миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Аброр Қодиров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика