UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Артур Юнусов: "Тай Сон Нам" олдига ОЧЛда ютиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Артур Юнусов: "Тай Сон Нам" олдига ОЧЛда ютиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Артур Юнусов Вьетнамда илк совринни ютди.

Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик. Артурнинг ана шу турнир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Бу ҳар йили одатий тарзда ўтказиб келинадиган турнир. Уни Вьетнам футзал ассоциацияси президенти ташкиллаштиради, жуда яхши савиядаги турнир дейиш мумкин.

Турнирда 8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда беллашди, иштирокчиларнинг барчаси Вьетнам олий лигаси клублари.
Турнир жуда яхши ўтди, бу бизнинг жамоа учун клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасига яхши тайёргарлик бўлди десам ҳам бўлади. Ҳозир ўйин амалиёти жуда муҳим.

Финалда биринчи голни урдим, финалда тўп киритиш насиб қилганидан хурсандман. Ўйин қийин кечди, гуруҳ босқичида шу жамоага 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган эдик.

"Тай Сон Нам" клуби олдига Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозониш вазифа қилиб қўйилган, менимча ушбу мусобақага келадиган ҳар бир жамоа фақат битта мақсад билан иштирок этади".


Толибжон Қосимов ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика