UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:35Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:2 (матнли трансляция)  9 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  0 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   9 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  8 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  19 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

Артур Юнусов: “Биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан чиқиш” Янгиликлар

Артур Юнусов: “Биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан чиқиш”

Кеча Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага гуруҳдаги илк учрашувни ён қўшниларимиз – Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари қитъа чемпионатига сўнгги тайёргарликни Хитойда ташкил этишди ва яхши кайфият билан Вьетнамга етиб келишди. Биз бугунги ўйин олдидан терма жамоа етакчи футзалчиларидан бири Артур Юнусов билан боғланиб, унинг фикрини ёзиб олдик.



Cуратда - (ўнгдан чапга) Артур Юнусов, Николай Одушев (катта мураббий), Андрей Шлема (Хошиминдаги гипермаркетда харид қилишга ҳам улгуришди)

“Гуруҳдан ортиқча қийинчиликсиз чиқишимиз керак. Терма жамоамиз олдига қўйилган биринчи галдаги вазифа – гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқиш. Гуруҳдаги жамоалар билан шу пайтгача бир неча маротаба тўқнаш келганмиз ва аксарият ўйинларда ғалаба қозонганмиз. Ҳозирги шароитда ҳам гуруҳ фаворитимиз. Энг муҳими, ўйинимиз чиқса бўлгани.

Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Қитъа чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз? Шахсан бизнинг жамоамизда қитъа чемпиони бўлиш истаги юқори. Чунки шу пайтгача ҳали чемпионлик шохсупасига кўтарилмаганмиз.

Ҳозир Хошиминда об-ҳаво булутли. Ёмғир бир ёғяпти, бир тиняпти. Шу иқлимни инобатга олган ҳолда Хитойда бир ҳафтага яқин вақт давомида тайёргарлик кўрдик. Лекин ёпиқ мажмуада ўтказиладиган ўйинларда об-ҳавонинг деярли таъсири бўлмайди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Мухлисларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз”, - дейди Юнусов.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика