

“Авваламбор, Роналду ва Месси – чемпионлар. Бу жиҳатдан улар бир хил. Улар бошидан охиригача ҳаракат қилади. Агар улардан бири учта гол урса, дарҳол тўртинчиси ҳақида ўйлашни бошлайди. Улар ҳеч қачон тўхтамайди. Бу эътиборни тортади ва шу билан бирга мотивация беради.
Месси билан солиштирганда, Роналду очиқроқ, кўпроқ гапиради. Жамоадоши унга мухтож бўлганда, у ҳеч қачон ўзини йўқотиб қўймайди ва катта илҳом бера олади. Криштиану ҳақиқий йиртқичдек машқ қилади. У танаффус нималигини билмайди ва доимо ҳар бир шеригини қўлдан келганча ҳаракат қилишга ундайди. У ҳеч нарсани эътиборсиз қолдирмайди”, дейди Артур.



