Артур мавсум охиригача "Ливерпул"да қолади

Sherzod Nurmatov
29 окт 2022
Туриннинг "Ювентус" клубидан ижарага олинган 26 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Мело жорий мавсум сўнгига қадар Мерсисайд клуби сафида бўлади.

Бу ҳақда "The Mirror" таблоиди хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи сонидан олган жароҳатига қарамай, муддатидан аввал "кекса синьора"га қайтарилмайди.

Артур ушбу мавсум "Ливерпуль" либосида 3 та ўйинда иштирок этди. Унинг Англия топ-клуби билан шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Юрген Клопп шогирдлари навбатдаги ўйинни 29 октябрь куни "Лидс"га қарши ўтказишади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror