Артета ва Аллегри - “Арсенал” бош мураббийлигига асосий номзодлар!
13 май 2018 09:26
Янгиликлар
Артета ва Аллегри - “Арсенал” бош мураббийлигига асосий номзодлар!
“Манчестер Сити” клуби устози Хосеп Гвардиоланинг ассистенти, яъни ёрдамчиси Микель Артета “Арсенал” бош мураббийлигига асосий номзод сифатида эътироф этиляпти.
Шунингдек, бу лавозимга “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг номзоди ҳам кўриб чиқиляпти. “Канонирлар” раҳбарияти айнан мана шу икки мутахассисга бор эътиборини қаратган.
“Арсенал” ижрочи директори Иван Газидис ҳамда клуб хўжайини Стэн Кронкенинг ўғли Жош янги мавсумда жамоани Артета ёки Аллегри бошқаришини исташмоқда. Сўнгги 22 йил давомида Лондон клубини бошқарган Арсен Венгер мавсум якунлангач “Арсенал”ни тарк этади.
Маълумот учун, Микель Артета футболчилик даврида "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар