Артета Уилшир янги клуб топгунига қадар "Арсенал" билан шуғулланиши мумкинлигини айтди
10 сен 2021 18:01
Янгиликлар
Артета Уилшир янги клуб топгунига қадар "Арсенал" билан шуғулланиши мумкинлигини айтди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "канонирлар" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир янги клуб топгунига қадар жамоа билан шуғулланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Жекни анчадан бери биламан, биз у билан кийим алмаштириш хонасида бирга бўлганмиз, клубдаги барча уни севади. У учун эшикларимиз доимо очиқ", - дейди Артета.
Уилширнинг сўнгги клуби "Борнмут" бўлган эди.
29 ёшли англиялик футболчи айни дамда эркин агент ҳисобланади. 1 сентябрда у B Серия иштирокчиси "Комо" билан шуғулланаётгани айтилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар