Артета тез орада амалга ошадиган трансфер ҳақида гапирди
07 янв 2021 21:15
Янгиликлар
Артета тез орада амалга ошадиган трансфер ҳақида гапирди
“Тўпчилар” тез орада “Герта” ҳимоячиси Омар Рекикни ўз сафига қўшиб олади.
19 ёшли ўйинчи лондонликлар билан машғулот ўтказишга улгурди. Рекик “Арсенал”даги фаолиятини ёшлар (U23) жамоасидан бошлайди.
“Имкон бўлиши билан трансферни эълон қиламиз. Рекик – ёш истеъдод эгаси, бироз муддат уни кузатдик. Унинг келажаги жуда порлоқ эканлигига ишонамиз”, дейди Микель Артета.
Рекик Нидерландия U18 терма сафида ҳаракат қилган, аммо кейинчалик Тунис ёшлар жамоаси ўйнашди маъқул кўрди. Футболчи “Герта”нинг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар