Артета: "Озилнинг ўрни билинаётган эди"
29 апр 2014 08:51
Янгиликлар
Артета: "Озилнинг ўрни билинаётган эди"
"Арсенал" футболчиси Микел Артета жамоадоши Месут Озилнинг сафга қайтганидан хурсандлигини яширмади.
"Озил жамоа учун муҳим футболчи. У жароҳат олган вақтида ўрни жудаям билинаётганди.
Бу мавсумда жамоамизнинг кўплаб футболчилари мавсумнинг муҳим палласини ўтказиб юборишди.
Шу сабабли, Озилнинг сафимизга қайтганидан хурсандман", - дейди Артета.
Фикрлар