Артета: “Осонлик билан ғалаба қозондик”
30 окт 2020 09:20
Янгиликлар
Артета: “Осонлик билан ғалаба қозондик”
“Арсенал” устози Европа Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида “Дандолк”ка қарши баҳсдан (3:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Биз буни жуда осонлик билан уддаладик, боиси аввал бошиданоқ ушбу ўйинга жиддий ёндашдик ва жуда ҳам тартибли бўлдик. Кўплаб ўзгаришларга қўл урдик, бошқа футболчиларнинг майдонга тушишига имкон бердик. Улар ўзларини жуда яхши кўрсатди деб ўйлайман. Таркибимиз катта, мен эса ҳаммага ўйнаш имкониятини беришни хоҳлайман. Ушбу баҳсда захира вакиллари ҳар доим ўйинга тайёр бўлишларини исботлади”, — дейди Микел Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia

Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар