

Жезус охирги марта "канонирлар" сафида ноябрь ойида майдонга тушган. Бразилиялик ҳужумчи Қатардаги Жаҳон чемпионатида жароҳат олган эди.
"Унинг қайтишига кўп вақт қолмади, аниқ саналарни айтмоқчи эмасман, лекин у жамоа билан муайян ишларни бажармоқда. Жезуснинг майдонга қайтишига жуда узоқ қолмади. У кундан кунга ўзини яхши ҳис этяпти, шифокорлар ҳам унинг аҳволини назорат қилиб туришибди.
Унинг тикланиши жуда оддий кечди. Яхшиямки, жароҳат унчалик жиддий эмасди, аммо бу операцияни талаб қиларди, бу – ёқимсиз", – деди Артета клуб матбуот хизматига.



