Артета: “Ҳужумкор ўйин ишончли ғалабамизга замин яратди”
03 янв 2021 08:36
Янгиликлар
Артета: “Ҳужумкор ўйин ишончли ғалабамизга замин яратди”
“Арсенал” бош мураббийи Микель артета АПЛ 17-турида “Вест Бромвич” (4:0) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
“Рождество байрами кунларида ўтказилган учта учрашувда ғалабага эришиш осон иш эмас. Ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори бўлганида, биз яхши ўйин кўрсата оламиз. Бугун ҳам ишончли ғалабани қўлга киритдик. Ўйин охирида бироз қийналдик.
Биринчи голда Тирни яхши ўйин кўрсатди, иккинчи гол ажойиб комбинациядан кейин киритилди. Ҳужумда жамоа ёрқин ўйин кўрсатди.
Ушбу учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга эришганимиздан хурсандман. Айни пайтда жадвал мутлақо бошқача кўриниш олган. Биз ўзгача иштиёқ билан ўйнаймиз ва ғалабалар йигитларга янада ишонч бахш этади.
Айни пайтда ўйинимизда тартиб ўрнатилгани -ҳужумда креатив ҳаракатлар, ҳимояда ишонч кўзга ташланмоқда”, деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар