Артета Гвардиолага раҳмат айтди

Sherzod Nurmatov
18 апр 2025
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ЕЧЛ доирасидаги "Реал"га қарши баҳсдан кейин "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиолага миннатдорлик билдирди.

"Бугун эрталаб унга қўнғироқ қилдим. Бу ердалигимга у сабабчи, шунинг учун унга раҳмат дейман. У менга илҳом бағишлаган. Мен у билан тўрт ажойиб йилда яшадим ва доим ундан миннатдорман. Усиз бу ерда бўлмаган бўлардим", – деди Артета.

"Арсенал" биринчи учрашувда "Реал"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди, жавоб учрашувида ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Лондон клуби ЕЧЛ 2008/09 йилги мавсумидан бери илк бор ярим финалда ўйнайди. Лондонликлар финал йўлида ПСЖ билан кураш олиб боради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports