Артета Европа Лигаси ярим финали олдидан "Вильярреал"ни мақтади

Sherzod Nurmatov
28 апр 2021, 23:42
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Вильярреал" билан бўлиб ўтадиган Европа Лигаси ярим финал учрашуви ҳақида гапирди.

"Биз қийин рақибга тушдик,  лекин ярим финалда ўйнашдан жуда бахтиёрмиз. "Вильярреал"нинг сўнгги 10-15 йилдаги ўсиши одамни ҳайратлантиради. Жамоани турли мураббийлар бошқарганига қарамасдан, ўз тамойилларига содиқ қолди. Унаи Эмери ушбу турнирда жамоани жуда яхши кўринишга олиб келди. Мен унинг ўйин ғояларини алоҳида қайд этишим мумкин: жамоа тўп билан нима қилишни ва тўпсиз қандай ўйнашни билади. Уларда ўйин тақдирини ҳар қандай дақиқада ҳал қила оладиган футболчилар бор. Бундан ташқари, жамоа ўйин жараёнига мослашиши ва шу орқали тактикани ўзгартириши мумкин", – дея сўз юритди Артета.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси ярим финали доирасидаги "Вильярреал" ва "Арсенал" ўртасидаги биринчи ўйин 29-апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›