

"Мартинда жамоа сардори бўлиш учун барча сифатлар бор. Мен Норвегия терма жамоаси мураббийи Столе Сольбаккен билан гаплашдим ва у ҳам Эдегор ҳақида яхши гаплар айтди.
Уни барча севади, у жамоа учун жуда муҳимдир. Эдегор ёқимли, камтарин, у қандай бўлса шундай йигит. Унинг учун сардорлик боғичини олиш табиийдир ва бу рўй беради", - дейди Артета.
Эдегор "Арсенал"га "Реал"дан 2021 йилда ўтган эди. 23 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



