

"Кейинги бир неча ҳафта ичида воқеалар қандай ривожланишини кўришимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз доимо изланишдамиз. Муайян ўйинчини сотиб олиш учун ҳали вақт бор. Сотувлар ҳақида ҳам худди шундай дейишим мумкин", – деди Микель Артета.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ушбу мавсумда ҳимоячи Юрриен Тимбер, шунингдек, ярим ҳимоячилар Кай Ҳаверц ва Деклан Райс билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Райснинг трансфери "канонирлар" тарихидаги рекорд бўлди.



