Артета: "Арсенал" жиддий синовдан ўтиб олди"
24 дек 2023 12:51
Янгиликлар
Артета: "Арсенал" жиддий синовдан ўтиб олди"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 18-тури доирасида "Ливерпуль" майдонидаги дуранг ҳақила гапирди.
"Бу жиддий синов бўлди ва бундан ўтиб олдик. Йигитлар ақлбовар қилмас даражада яхши ўйнашди. Сўнгги 20 йил давомида бу мен кўрган энг катта босимли ўйин бўлди, бу ўйин кўп нарсага жавоб беради.
Икки жамоа иштирокидаги ажойиб ўйин бўлди, бу учрашув мақсадларнинг юқорилашига олиб келади, чунки иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушди. Сўнгги 15-20 дақиқаликда биз ғалабани кўпроқ хоҳладик, бироқ ғалабага эришиш учун майдоннинг учинчи қисмида ўзимизга қулай вазият топа олмадик.
"Ливерпуль" - айни дамда ўйин ташкил қилиш бўйича дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Қайсидир паллада Жезусда вазият бўлди, бироқ 5 сония ўтиб, тўп бизнинг жарима майдончамизга етиб борди ва бу бизга қимматга тушиши мумкин эди", - деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар