"Арсенал"нинг ижарадаги футболчиси ортга қайтадими?

Alisher
11 фев 2020, 14:51
"Рома" раҳбарияти "Арсенал"дан ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряннинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга қизиқмаяпти.

Италия клуби "тўпчилар" билан тузган шартномаси келаси мавсумда якунига етадиган 31 ёшли футболчи учун 23 миллион евро тўламоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Мхитарян Рим клубига ижара асосида ўтган эди. Унинг ижара битими 2019/20 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этган.


Сайтимизнинг Англия футболига бағишланган саҳифасига обуна бўлинг: >>> angliyafutboli <<<

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun