"Арсенал"ни жамоанинг собиқ футболчиси бошқариши мумкин

Alisher
5 дек 2019, 13:15
"Арсенал" "Ницца"ни бошқараётган Патрик Виейрага қизиқиш билдирмоқда.

"Канонирлар" тез орада уни клуб бош мураббийлигига таклиф этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли Виейра футболчилик фаолияти даврида 1996-2005 йиллар давомида "Арсенал"да ўйнаган.

"Ницца" Франция чемпионатида 16 турдан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 14-ўрнида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Nice-Matin