"Арсенал" "Валенсия" ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Шкодран Мустафи борасида музокара ўтказмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.
Мустафининг шартномасида қайд этилган товон пули 42,1 млн фунт стерлингни ташкил қилади. "Арсенал" эса футболчи учун 25,3 млн бермоқчи. Бундан ташқари Лондон клуби турли бонуслар билан яна 8,4 млн тўлаши мумкин.