UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

"Арсенал"дан пул топишнинг ўзига хос усули: нега Руанда Лондон клубига йилига 10 млн фунт тўлайди? Янгиликлар

"Арсенал"дан пул топишнинг ўзига хос усули: нега Руанда Лондон клубига йилига 10 млн фунт тўлайди?

Теглар :  "Арсенал"
"Арсенал"да ажойиб ишлар рўй бермоқда: клуб фақатгина ҳамкорлик келишуви борлиги сабаб Руандада таваллуд топган футболчини сотиб олди.

Эътибор берганмисиз ёки йўқ, эслатиб ўтамиз: 2018 йилдан буён "Арсенал" футболчилари енгида "Visit Rwanda" ёзуви туширилган — ушбу "реклама" учун африкаликлар "канонир"ларга йилига 10 миллион фунт тўлашади. Африка давлатига яна бошқа қизиқарли бонуслар ҳам ваъда қилинган: мисол учун жамоа футболчиларининг Руандага ташрифи ва клуб мураббийларининг ушбу мамлакатда ташкил этиладиган ёзги футбол оромгоҳларида ўзига хос мастер-класслар билан иштирок этиши.

Лекин барчаси янада чуқурлашиб кетмоқда: шу кунларда "Арсенал" Руандада таваллуд топган 19-ёшли норвегиялик футболчи Жорж Льюисни харид қилди 

А сотиб олса, олибдида дейиш мумкин, лекин 19 ёшга тўлган "вундеркинд" Transfermarkt маълумотига ишонадиган бўлсак, катта футболда бор йўғи 5 та ўйин ўтказган, улар ҳам олий лигаларда эмас, иккинчи ва учиничи дивизионларда.

Қизиқарли фактлар давом этади. Ўзининг  собиқ жамоаси — "Фрам Ларвик"да Льюис умумий ҳисобда 4 (!) дақиқа ўйнаган ва бу Норвегиянинг учинчи даражали лигасида. 

Бошқа бир жамоаси — "Тромсдален" таркибида 3 учрашув ҳар бир ўйинда бир дақиқадан ва бу иккинчи лигада! Қахрамонимиз умирида 7 дақиқа футбол ўйнаган ва эътибор беринг, Лондоннинг "Арсенал"ига ўтди.

"Арсенал"га, бу ерда Сеск Фабрегас 18 ёшида "Реал"га қарши учрашувда, Испанияда нималар қилиб ташламаганди. "Арсенал"га бу мавсум асосий таркибнинг энг ёрқин футболчиларидан бири 18 ёшли Букайо Сака бўлган жамоага келди.

Айтишларича, Льюис аввалига U-23 жамоасида ҳаракат қилади. Бироқ унда уни сотиб олиб нима қилишарди?

Вингерлар билан Артета жамоасида муаммо йўқ — Льюис эса айнан вингер. Бу борада танлов шу қадарки, клуб тарихидаги энг қиммат трансфер Николя Пепе ҳам бир неча бор захира ўриндиғида қолиб кетди.

Умуман олганда, баъзи давлатларда трансфер орқали яширин пул олди-бердисини ҳам амалга оширишлари ҳақида эшитганмиз. Европада ҳам шуни замонавийроқ усулини топишган кўринади. Сиз бизга яхшигина пул тўлаб турсангиз, футболкамизда ёзувингиз ҳам бўлади, футболчи сифатида фойдаси тегмаса ҳам бирорта руандаликни сотиб оламиз.

Адашаётган бўлсак, хурсанд бўлардик. Лекин бундай футболчидан Сеск Фабрегас чиқиши мушкул вазифа. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика