

Левандовскининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Бундеслига чемпионлари уни бир йилдан сўнг текинга йўқотмаслик учун форвардни сотиши мумкин.
Левандовскининг трансферига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Робертнинг Лондон клубига эҳтимолий ўтишига жорий мавсум сўнггида "канонирлар"нинг ЧЛга йўл олишига боғлиқ бўлиши мумкин.



