

22 ёшли норвегиялик футболчи Мадридда унга ўйин амалиёти берилмаслигидан чўчимоқда, сабаби янги мураббий Карло Анчелотти Искони афзал кўрмоқда.
Эдегор захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламаяпти, у фақат асосий таркибда тўп тепмоқчи.
Футболчи ўтган мавсумни "Эмирейтс"да ўтказган эди. Эдегор "Арсенал" таркибида АПЛда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



