"Арсенал" яна "Спортинг" ҳимоячиси вариантига қайтади

Sherzod Nurmatov
12 сен 2023, 15:09
Португалияликлар аллақачон "канонирлар"га рад жавобини беришган.

"Арсенал" қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Усмон Диоманденинг трансфери бўйича "Спортинг" билан музокаралар олиб боради, деб хабар берди "Record". 

"Канонирлар" 19 ёшли ивуарлик футболчига қизиқишда давом этмоқда. Лиссабон клуби ёзда 30 миллион евролик таклифни рад этганди. 

"Спортинг" футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Усмон Диоманде "Спортинг" сафида 21 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. У аллақачон Кот д'Ивуара терма жамоасига чақирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Record

Сўнгги янгиликлар

Барча ›