UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  0 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  5 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  78 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1

"Арсенал" яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради Янгиликлар

"Арсенал" яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради

Лондоннинг "Арсенал" клуби муҳим ўйинчиларининг жамоада қолишини истамоқда.

"Тўпчилар" кеча бразилиялик ҳужумчи Габриэл Мартинелли билан узоқ муддатли битим тузганини маълум қилган эди. Энди Англия Премьер-лигаси вакили Букайо Сака ва Вильям Салибалар билан амалдаги келишув муддатини бир неча йилга чўзиб қўймоқчи.

Франциялик марказий ҳимоячи Салиба "Арсенал"га 2019 йилнинг 25 июлида келиб қўшилган. Унинг клуб билан кучда бўлган шартномаси 2024 йил ёзида ниҳоясига етади. Ҳимоя чизиғи вакили жорий мавсумда "Арсенал" либосида жами 23 та ўйинда майдонга тушди.

21 ёшли англиялик вингер Букайо Сака "Арсенал" тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йил ёзида клуб билан профессионал битимга имзо чеккан. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида якун торади. 100 млн еврога баҳоланаётган футболчи ушбу мавсумда АПЛ вакили сафида 27 та ўйинда 8 та гол ва 7 та асист натижасини қайд этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика