

"Канонирлар" "Фиорентина" билан 21 ёшли ҳужумчининг январдаги 80 млн евролик трансфери борасида келишувга эришишди. Аммо, ўйинчининг ўзи ва агенти бошқа таклифларни кутишмоқда ва трансферни рад этишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Влахович ушбу кузда "Фиорентина" билан шартномани 2023 йилнинг ёзига қадар узайтиришни рад этган эди.
Влахович 2021/22 йилги мавсум "Фиорентина" таркибида А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришди.



