"Арсенал" ва "Тоттенхэм" "РБ Лейпциг" ўйинчисини нишонга олди

Alisher
12 мар 2020, 13:25
"Лейпциг" ҳужумчиси Марсель Забитцер "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Лондон клублари ёзда ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда ва австриялик вингер билан шартнома имзолашмоқчи.

"Шпорлар" раҳбарияти 25 ёшли футболчининг Чемпионлар лигасидаги ўйинларидан мамнун бўлишган. Забитцер айнан "Тоттенхэм" дарвозасини икки бор ишғол қилган эди.

Забитцернинг "Лейпциг" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ҳужумчи жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 8та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com