UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  0 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  2 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  33 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4

"Арсенал" ва МЮ скаутларини "Бетис" футболчисини кузатиш учун юборди Янгиликлар

"Арсенал" ва МЮ скаутларини "Бетис" футболчисини кузатиш учун юборди

Англия Премьер-лигаси гигантлари "Бетис"нинг ёш футболчиси Луис Энрикени нишонга олди.

Бразилиялик ёш форвард "Бетис"да порлаганидан кейин АПЛнинг "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари скаутлари учун бош мақсадга айланди. 22 ёшли футболчи Испанияда кейинги ҳафталарда "Атлетик" ва "Барселона"га қарши ўйинларда ўзини кўрсатди, "Райо Вальекано" билан баҳсда ғалаба голини урди ва жамоасининг турнир жадвалида олтинчи поғонада бўлишига ёрдамлашди. 

Испаниянинг "Al Final de la Palmera" нашрининг маълум қилишича, Энрике "қизил иблислар" ва "тўпчилар" ўртасида савдо уришига сабаб бўлиши мумкин. Бироқ ушбу келишувнинг январь ойида амалга ошиши даргумон. Жанубий америкалик ҳужумчи Европанинг юқори лигаларидан бирида кўриниш берганидан сўнг бир неча бор инглиз скаутларни ўзига жалб қилган.

"Бетис" Луис Энрикени маҳаллий "Флуминенсе"дан атиги 7,1 млн фунтга сотиб олди ва футболчи Европага кўчиб ўтди. Испан клуби унинг ортидан катта фойда кўриши мумкин. 

Бразилиянинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси футболчиси шу пайтгача 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмани ҳисобига ёздирди. Ана шу ассистларнинг иккитаси январь ойи бошида "Барселона" билан ўйинда қайд этилди. Ўша ўйинда гарчи жамоаси якунда мағлуб бўлган бўлса-да, Луис Энрике майдондаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлди ва унинг 101-дақиқадаги голли узатмаси ҳисобни тенглаштиришга хизмат қилди. 

Ёш ҳужумчининг "Бенито Вильямарин" эгалари билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. У ҳозирги клубини кутилганидан анча эрта тарк этиши мумкин, чунки "Арсенал" трансфер бозорига форвард излаб кирган. "Тўпчилар" украиналик Михаил Мудрикни "Челси"га бой берди. Улар анчадан буён таъқиб қилаётган Рафинья ҳам "Барселона"да қолишни афзал кўраётган кўринади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика