"Арсенал" ва Мартинелли ўртасидаги музокаралар якунланмоқда

Mirjalol Normatov
25 дек 2022
"Арсенал" футболчиси Габриэль Мартинелли билан шартномани узайтиради.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Лондон клуби ва 21 ёшли футболчи ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Томонлар ўртада узоқ муддатли шартнома имзолашади. Ҳозирча томонлар бу борада келишувга эришгани йўқ, бироқ бунга яқин туришибди.

Мартинелли ушбу мавсум 14 ўйинда 5 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano