"Арсенал" ва "Ман Сити" Зинченконинг 30 млн фунтлик трансфери борасида келишувга эришишди

Alisher
16 июл 2022, 13:38
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Александр Зинченконинг трансфери борасида келишувга эришишди.

Клублар 30 миллион фунт атрофидаги маблағ эвазига украиналикнинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришишди.

"Канонирлар" 25 ёшли ўйинчи билан шартнома шартларини муҳокама қилишмоқда: маош ва битим муддати.

Зинченко ўтган мавсум "Ман Сити" таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano