

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Лондон клуби 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича "Брайтон" билан музокараларга киришган – улар аллақачон юқори босқичда. "Арсенал" ярим ҳимоячининг трансфери бўйича расмий таклиф тайёрлаган.
Троссард билан шахсий битим шартлари келишиб олинди. Музокаралар давом этмоқда, томонлар келишувни тез орада якунламоқчи.
Аввалроқ бельгиялик мураббий Роберто Де Дзерби билан можаро туфайли "Брайтон"ни тарк этиши мумкинлиги маълум бўлганди.
Троссард жорий мавсум АПЛда 16 та ўйинда қатнашиб, 7 та тўп киритди – бу жамоадаги энг яхши натижа.



