UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  27 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Лондон дербисида "Арсенал" зафар қучди Янгиликлар

Лондон дербисида "Арсенал" зафар қучди

"Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги АПЛнинг 12-тур учрашуви ўз якунига етди.

Арсенал

Шкодран Мустафи - 36', Алексис Санчес - 41'

Премьер-лига . 12-тур

18/11/2017, 16:30

0
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: Emirates Stadium, 59530 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
32'  Гранит Джака
36'  Шкодран Мустафи
36'  Месут Озил
38'  Алексис Санчес
41'  Алексис Санчес
41'  Александр Ляказетт
48'  Шкодран Мустафи
73'  Начо Монреаль
73'  Александр Ляказетт (Франсис Коклен)
84'  Месут Озил (Алекс Ивоби)
50'  Гарри Кейн
62'  Мусса Дембеле (Харри Уинкс)
75'  Гарри Кейн (Фернандо Льоренте)
75'  Деле Алли (Сон Хын Мин)

"Арсенал" – "Тоттенхэм" 2:0
Голлар: 1:0 – 36 Мустафи, 2:0 – 41 Санчес.
"Арсенал": Чех, Мустафи, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Озил (Ивоби, 84), Рэмзи, Санчес, Джака, Бельерин, Ляказетт (Коклен, 73).
"Тоттенхэм": Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Санчес, Эриксен, Дайер, Алли (Сон Хын Мин, 75), Сиссоко, Дембеле (Уинкс, 62), Кейн (Льоренте, 75).
Огоҳлантиришлар: Джака (32), Санчес (38), Мустафи (48), Кейн (50), Монреаль (73).

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

- Ассалому алайкум азиз, ҳурматли, севимли сайтимиз ўқувчилари. Бугун Тошкентдан туриб Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашувидан матнли трансляцияни амалга оширамиз. Мегабайтларни кўпроқ сотиб олинг, чунки бу саҳифада учрашувдан суратларни ҳам тақдим этиб борамиз.

- Футболчилар майдонда, улар рақибларига омад тилашди. Баҳс бош ҳаками Майк Дин эса махсус тангаси ёрдамида учрашувни ким бошлаб беришини ҳал қилмоқда. Асосий таркиблар билан тепароқда танишиб олишингиз мумкин.

- "Арсенал" сафида Мустафи сафга қайтди. Ҳимоячи жароҳати туфайли "Арсенал"га ёрдам бера олмаётган эди.

- 60 минг мухлисни бағрига сиғдириб турган "Эмирейтс" стадионида Лондон дербиси старт олди.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

1. Учрашувни "Тоттенхэм" бошлаб берди. Аниқроғи, тўпга биринчи бўлиб "шпорлар" тегди.

2. Ўйиннинг иккинчи дақиқаси тўп алмашиш билан ўтди. Анъанага кўра, жамоалар бир-бирини ўрганишмоқда.

4. Лоран Косельни ҳужумга ўтиш чоғида Бельеринни ортига тўпни ташлади, тасаввур қилганингиздек Эктор бу узатмани қабул қила олмади.

5. Александер ЛЯКАЗЕТТ!!! Франциялик рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва тўпни ўнгроққа олиб дарвозанинг узоқ бурчагига зарба беришга уриниб кўрди. Уриниш эса муваффақиятсиз якунланди.

6. Косельни иккинчи қаватдаги курашда хато қилди ва тўпни Гарри Кейнга ташлаб берди. Кейн эса Ляказетт каби жарима майдончасига кириб, тўпни ўнгроққа олди ва зарба берди. Унинг зарбаси францияликникидан фарқ қилди ва дарвоза томон йўл олди. Аммо Петр Чех ўзига келган Nike тўпини ушлаб олди.

9. "Арсенал" ўз майдонида позицион ҳужумга таянмоқда, "Тоттенхэм" эса ўзининг меҳмондаги ўйин услубига содиқ қоляпти. "Шпорлар" қарши ҳужумда ўйнашяпти.

11. Ҳозирча кичик устунлик "Арсенал" томонда ва "тўпчилар" хавфли ҳужум ташкил қилишда рақибидан олдинда.

13. "Арсенал" ҳимоячилари яна хатога йўл қўйишди, бу сафар ҳам улар Кейн томонидан кечирилди. "Учинчиси ҳалол" деган иборани эшитган бўлсангиз керак...

14. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич деярли тенг.

16. "Тоттенхэм" тўпни рақибга бермай, ҳужумлар сериясини бошлади. Аввалига Деле Алли дарвоза томон зарба берди (футболчи зарбани бартараф этди), кейин қанотдан узатма бўлди, Косельни ўзини кўрсатди.

17. Ушбу майдондаги сўнгги 3та ўйин дуранг билан якунланган.

19. Рэмси тўпни икки "шпорлар" орасидан Бельеринга узатди, Эктор эса қанотдан жарима майдончаси марказига "прострел" амалга оширди, бироқ Ляказетт тўпга тегина олмади ва тўп майдонни тарк этди.

22. "Арсенал" учрашувдаги илк бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ фойда чиқмади, аммо ҳужумнинг иккинчи ва учинчи тўлқинлари бурчак зарбасидан хавфлироқ кўриниш олди. "Тоттенхэм" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

25. "Тўпчилар" чап қанотда тика-така билан олдинга ўтишга уринди ва бу ҳаракат бурчак зарбаси билан якунланди. "Арсенал"нинг иккинчи бурчак тўпи ҳам самарасиз якун топди.

27. Энди "хўрозлар" ҳимоячиси хато қилди. Футболчи тўпни дарвозабонга қайтараётганда узатма тезлиги паст эди, аммо Льорис уни қутқарди ва Санчесдан олдинроқ тўпга чиқиб, хавфни йўқ қилди.

29. Бельериндан ажойиб узатмани қабул қилган Озил жарима майдончасининг ўнг қанотидан ерлатиб тўпни марказроққа тепди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни ташқарига чиқариб юборишди.

32. Учрашувдаги илк сариқ карточка Гранит Жакага кўрсатилди. У Деле Аллига нисбатан қўпол ўйнади.

33. Кристиан Эриксен жарима майдончасига кирмасдан, алдамчи ҳаракат билан дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди. Эпчиллигини ишга солган Чех тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

35. Икки жамоа ҳам вазиятлар яратишмоқда, бироқ сўнгги узатма ёки сўнгги зарбада хатолик юзага келмоқда.

36. Алексис "Арсенал" учун ишлаб берган жарима зарбаси гол билан якунланди! Месут Озил тўпни жарима майдончасига узатди, Мустафи эса тўпга боши билан зарба берди ва тўп узоқдаги устунга тегиб, дарвозага кириб кетишини таъминлади. 1:0!

38. Алексис Санчес Давинсон Санчеснинг оёғига ташланди ва Майк Дин томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

41. Бельерин тўпни олдинга бораётган Ляказеттга узатди, ўткир бурчакка кириб бораётган Александер эса зарба беришни истамади ва Санчесга тўпни узатди. Алексис танасига тегиб ўзидан узоқлашаётган тўпга бир амаллаб зарба берди ва Уго Льорис дарвозаси иккинчи маротаба ишғол қилинишига муваффақ бўлди. 2:0.

44. ГАРРИ КЕЙН! У уч футболчини алдаб ўтишга эришди, аммо зарбага келганда ҳужумчининг омади келмади.

45+2. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар якунланди. ТАНАФФУС

- Ўқувчиларимизга саҳифамиздан чиқиб кетмасликни маслаҳат берамиз. Бир неча сониядан сўнг сизлар учун махсус суратларни сайтга юклаймиз.




46. Иккинчи бўлим бошланди!

47. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 2:0. Мустафи ва Санчеснинг голлари ҳозирча "Арсенал"нинг ҳисобда олдинда боришини таъминламоқда.

48. Мустафи қоидани бузди. У Гарри Кейннинг ортида унинг оёғига зарба берди. Сариқ карточка.

49. Кейн Жакага нисбатан қоида бузгандек бўлди. "Арсенал" футболчиларининг босими билан Майк Дин Гарри Кейнга сариқ карточка кўрсатди.

50. Сон Хён Мин машғулотларни бошлаб юборди. Почеттино бугун уни майдонга туширадими? Жанубий кореялик кимнинг ўрнини тўлдиради?

56. Колашинац Кейнни жарима майдончаси ичида йиқитгандек бўлди, ҳамма Майк Динга қаради. Йўқ, ҳакам пенальти йўқлигини айтди. Ҳужумнинг иккинчи тўлқини Гарри Кейннинг зарбаси билан якунланди. Бурчак зарбаси. Бу стандарт бесамар якунланди.

60. Бир пайтлар "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган Лукас Подольски "твиттер"даги саҳифаси орқали ҳамюрти Шкодран Мустафини гол билан табриклади.

63. Биринчи ўзгариш. Харри Винкс Мусса Дембеле ўрнига майдонга тушди.

68. Қоида бузиш бўйича меҳмонлар олдинда.

69. Озил бошлаган ҳужумни Алексис Санчес зарба билан якунлади. Зарба ноаниқ.

71. Яна Санчес ҳужумни зарба билан тугатди. Бу сафар ҳам омадсизлик. Форвард вазиятлардан фойдаланмаса унинг ўрнига Жиру майдонга тушиши мумкин.

73. Ҳакам тўп майдонни тарк этганидан фойдаланиб, олдинроқ, Деле Аллига қарши қоида бузган Монреални сариқ карточка билан жазолади.

Ўзгариш. Ляказетт ўрнига Коклен майдонга тушди.

75. "Тоттенхэм"да икки кишилиш ўзгариш. Гарри Кейн - Фернандо Льоренте, Деле Алли - Сон Хён Мин.

78. Кристиан Эриксен жарима майдончасига кирмай туриб, чап оёқ зарбаси билан Петр Чех дарвозасини нишонга олишга уринди. Чехиялик посбон ўз жойида.

81. Эрик Дайер иккинчи қаватда Чех дарвозасига зарба берди, посбон эса ўз ишини мукаммал даражада бажариб, хавфни бартараф этди.

84. Месут Озил ўрнига майдонга Алекс Ивоби тушди.

85. Ажойиб ҳужум! Эриксен тўпни Льорентега узатди, Фернандо эса Сон Хён Мин учун иккинчи қаватдаги тўпни ютиб берди. Жанубий Корея терма жамоаси футболчиси эса тўпни дарвозадан юқорироққа тепиб юборди.

87. "Арсенал" қарши ҳужумга ўтмоқда, бироқ "Тоттенхэм" дарвозасига яна бир гол уриш учун аниқлик етишмаяпти. Санчес ва Ивобининг ҳаракатлари бефойда якунланмоқда.

90. Санчес рақиб жарима майдончаси ёнида стандарт ишлаб олди. Уни эса Жака амалга оширди. Гранитнинг зарбаси дарвозага хавф солмади.

90+1. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+2. Алексис Санчес ҳимоячи Санчесни алдаб дарвозага зарба берди, Льоренте эса ўз дарвозасини голдан сақлаб қолди.

90+4. Сон яна бир бор дарвозага зарба берди, бу сафар рикошет Чехни қутқарди.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика