"Арсенал" тарбияланувчисини трансферга қўйди

Alisher
7 авг 2020
"Арсенал" ҳимоячиси Энзли Мейтленд-Найлз трансферга қўйилди.

"Тўпчилар" мавсумлар оралиғида катта сотувларни амалга оширишмоқчи. Клуб ўз тарбияланувчиси учун 30 млн фунт сўрамоқда.

"Аренал"га трансфер учун пул керак ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан янги шартнома имзолаш учун ҳам.

Мейтленд-Найлз жорий мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun