

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Англия клуби футболчига йилига 10,5 миллион евро маош билан янги шартнома таклиф қилган.
21 ёшли Сака жорий мавсум "Арсенал" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Унинг клуб билан битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



