"Арсенал" Росицки билан шартномани узайтирмоқчи

10 янв 2014, 20:40
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер, жамоанинг чехиялик ярим ҳимоячиси Томаш Росицки билан шартномани узайтирмоқчи.

Таъкидлаш керакки, футболчининг амалдаги шартномаси ушбу мавсум оҳирида ниҳоясига етади. 

"Томаш келаси мавсумда ҳам жамоада қолади. У ажойиб футболчи ва ўйин давомида жамоага катта ёрадми тегади. Томаш чаққон, техникаси юқори ва ўйинни ҳайратланарли даражада яхши тушунади", деди Венгер Sky Sportsга берган интервьюсида.

Манба: football.kulichki.net