"Арсенал" "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячисини трансфер қилишга яқин
02 апр 2021 17:38
Янгиликлар
"Арсенал" "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячисини трансфер қилишга яқин
"РБ Лейпциг"да ўйнаётган франциялик хавбек Кристофер Нкунку фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
23 ёшли ярим ҳимоячига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
Нкунку немис клубига 2019 йилнинг ёзида ПСЖдан ўтган эди. "РБ Лейпциг" трансфер учун 15 миллион евро тўлаган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Кристофер жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар