UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  5 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

“Арсенал” ўз ҳужумчиси билан келиша олмаяпти Янгиликлар

“Арсенал” ўз ҳужумчиси билан келиша олмаяпти

Лондоннинг “Арсенал” клуби габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан амалдаги шартномани узайтириш борасида тил топиша олмади, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

“Арсенал” ва Обамеянг ўртасидаги шартномани узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Ҳужумчи ёзда жамоани тарк этиши мумкин. “Интер” футболчи билан вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агар Лаутаро Мартинес миланликлар сафини тарк этиб, “Барселона”га ўтадиган бўлса, Конте жамоаси африкалик ҳужумчини ўз сафига таклиф этиши мумкин”, дея ўз Твиттер саҳифасида қайд этиб ўтди Скира.

30 ёшли Обамеянг жорий мавсумда Премьер лигасда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика