“Арсенал” Обамеянгга ҳафтасига 250 минг евро маош ва янги битим таклиф этмоқчи

Eldor Akmurzayev
22 июл 2020, 19:45
Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Манбага кўра, “тўпчилар” Пьер-Эмерик Обамеянгга ҳафтасига 250 минг евролик маош ҳамда 3 йиллик шартнома таклиф этишни режалаштирмоқда.

Клуб устози Микел Артета шахсан ўзи Обамеянг билан янги келишув амалга ошишини истамоқда, у ҳужумчи билан яхши муносбатларни ўрнатган.

Габонлик жорий мавсум АПЛда 35 ўйинда қатнашиб, 20+3 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Telegraph