"Арсенал" МЮ футболчиси билан шартнома тузмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 14:16
Шартномаси ёзда якунланадиган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера Англия Премьер-лигасида қолиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчи хизматларига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" футболчининг молиявий талабини бажаришга тайёр. Испанияликка ПСЖ ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эррера бир неча ой олдин "қизил иблислар" билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаган эди, бироқ томонлар келиша олишмаяпти. Амалдаги битим бўйича хавбекнинг ҳафталик маоши 80 минг фунт, футболчи бу маблағ 150 минг фунт бўлишин истамоқда. "Манчестер Юнайтед" Эррерага бундай маош беришга тайёр эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail