"Арсенал" Мхитаряннинг "Рома"далигидан фойдаланиб қолмоқчи

Mirjalol Normatov
14 июн 2020, 14:53
"Рома" раҳбарияти Генрих Мхитарянни таркибда олиб қолишни истамоқда.

Римликлар аввалига футболчининг ижара муддатини узайтирмоқчи бўлишганди. Энди эса улар 12-14 млн евро эвазига хавбекни сотиб олишмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, "Арсенал" ўз футболчисининг трансфери орқали Жастин Клюйвертни ўз таркибига олиб келмоқчи. Лондон клуби Клюйверт учун, шунингдек, 35-40 млн евродан ҳам воз кечишга тайёр турганди. Мхитарян орқали бу сумма янада камаяди.

Қайд этиш керак, Мхитарян ва Клюйвертга бир агент хизмат қилади - Мино Райола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›