

"Биз Микининг Бокуда ўйнаши учун ҳамма вариантларни кўриб чиқдик, аммо бу масала оиласи билан муҳокама қилинганидан сўнг унинг Бокуга бормаслиги ойдинлашди.
Мики бизнинг энг аҳамиятли ўйинчиларимиздан бири, шундай футболчи ўйнамаслиги биз учун катта йўқотиш бўлади.
Шу каби ҳолатлар туфайли футболчи Европа Лигаси финалини ўтказиб юбориши жуда ҳам аламли. Футболчиларнинг карьерасида бунақаси камдан-кам содир бўлади. Мики Бокуга кетгунимизга қадар биз билан шуғулланиб туради", - дейилади "канонирлар" хабарида.



