"Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашуви ҳақида яна 2 факт

Mirjalol Normatov
2 мар 2018, 13:05
Кеча тунда "Арсенал" АПЛ доирасида ўз майдонида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлди, 0:3.

"Канонирлар" 2018 йилда еттинчи марта мағлуб бўлишди. Бу эса АПЛда қатнашаётган жамоалар орасидаги энг ёмон натижадир. "Арсенал" январь, февраль ва март ойларида Премьер-лигада 4 марта, шунингдек, Англия кубоги, Европа лигаси ҳамда Англия лига кубогида мағлубиятга учради.Шунингдек, "Арсенал" сўнгги 21 йилда илк марта асосий таркиб футболчилари ўзгартирилмаган ўйинда ютқазиб қўйди. Сўнгги бора Арсен Венгер шогирдлари 1996 йилда "Манчестер Юнайтед"га (1:0) шу тарзда мағлуб бўлганди.


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru