"Арсенал" Ляказеттга янги шартнома борасида таклиф билан чиққанича йўқ

Mirjalol Normatov
17 сен 2021, 23:35
"Арсенал" раҳбарияти ҳужумчи Александр Ляказеттга янги шартнома таклиф қилмади.

"ESPN" хабарига кўра, Лондон клуби келаси йили шартномаси якунланадиган 30 ёшли футболчи билан келажаги борасида муҳокамаларни ўтказмаган. Саша ушбу мавсумда фақатгина 2 ўйинда майдонга тушди ва Лига Кубогида "Вест Бромвич"га гол урди.

Ляказетт 2017 йилдан буён жамоа таркибида 172 ўйинда қатнашиб, 66 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal