

"Канонирлар" турнир жадвалидаги ҳолатлари сабаб футболчининг харидига қизиқишни тиклади. "Арсенал"да Чемпионлар Лигасига чиқишга имконият бор, шу сабаб Лондон клуби бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи харид қилмоқчи.
Қайд этиш керакки, Мартинес эҳтимолий форвардлар рўйхатида биринчи. Артетанинг рўйхатидан Габриэль Жезус ("Манчестер Сити") ва Доминик Калверт-Льюин ("Эвертон") ҳам ўрин олган.
"Арсенал" АПЛда мавсум якунланишига 4 тур қолганда 63 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда. 4-ўринда кетаётган "Челси"да 66 очко бор.



