"Арсенал" Лаутаро бўйича "Интер" билан музокара олиб борди

Sherzod Nurmatov
31 июл 2021, 21:58
"Арсенал" ҳужумчи Лаутаро Мартинес трансфери масаласида "Интер"га мурожаат қилди.

Хабарларга қараганда, "канонирлар" "Интер" билан Эктор Бельерин бўйича музокара қилиш чоғида аргентиналик футболчига қизиқиб қолишди.

Футболчи "тўпчилар" еврокубокларда қатнашмаслигига қарамасдан, "Арсенал"га ўтишга тайёр.

Қўшимча қилинишича, "Арсенал" Мартинесни Александр Ляказеттга алмаштириш таклифи билан чиқди. Аммо "нерадзуррилар" келишувга бошқа футболчи қўшилишини хоҳламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›