"Арсенал" "Лацио" етакчиси учун курашга қўшилди

Alisher
11 июн 2022, 12:51
"Лацио" етакчиларидан бири Сергей Милинкович-Савич фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" клубида давом эттириши мумкин.

27 ёшли сербиялик футболчи Лондон жамоаси қизиқишлари доирасига тушди ва клуб ўйинчи учун 50 млн евро атрофида сарфлашга тайёр.

Қайд этиш керакки, Милинкович-Савичга "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" ҳам бефарқ эмас. "Лацио" босслари эса сербни фақатгина 100 млн еврога қўйиб юборишларини маълум қилишган.

Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport