

Бразилияликнинг маоши юқори бўлгани туфайли унга аниқ таклиф ҳозирча йўқ. Бироқ, “Арсенал” футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олишни истамоқда. Бунда унинг ярим ҳимоячи маоши қисқаришига ҳам рози бўлиши керак бўлади.
Шунингдек, каталонияликлар Коутиньони АПЛнинг бошқа клублари “Эвертон”, “Тоттенхэм”, “Лестер” ва “Ньюкасл”га таклиф қилди. Бироқ, футболчи мазкур жамоаларнинг мавсумдаги иштироки кўнгилдагидек бўлмагани туфайли бу вариантларга тўхталмоқчи эмас.
29 ёшли Филиппе жорий мавсум Ла Лигада 12 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.



